Бугун
30
Ўзбек

Илёс Зейтуллаев: «Умид қиламанки, бир кун келиб ОАВ футболчиларим қандай шароитда меҳнат қилаётганини ҳам кўрсатади»

Футбол
21 июл, 15:37
«Бунёдкор» устози «Бухоро»га қарши ўйиндан сўнг жамоадаги молиявий ҳолатга тўхталди.
Илёс Зейтуллаев: «Умид қиламанки, бир кун келиб ОАВ футболчиларим қандай шароитда меҳнат қилаётганини ҳам кўрсатади»
Фото: Бунёдкор ПФК
21.07.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Бухоро Бухоро 1 : 0 Бунёдкор Бунёдкор

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби сафарда «Бухоро»га қарши учрашувда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўтган турда ҳам рақибга имкониятни бой берган «Қалдирғочлар» ҳозирда молиявий томондан анча оғир аҳволда.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида «Бунёдкор» бош мураббийи Илёс Зейтуллаев бу хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

«Аввало, бугун мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказганимизга ишонаман. Рақибимиз жуда кучли жамоа эди. Ўйиндан кейин йигитларга ҳам шуни айтдим: нега айнан бу учрашувни мавсумдаги энг яхшиси деб ҳисоблайман? Чунки жамоамиз бугун жуда оғир вазиятда майдонга тушди. Афсуски, бу ҳолат оммавий ахборот воситаларида деярли ёритилмаяпти. Умид қиламанки, ОАВ бир кун келиб футболчиларим қандай шароитда меҳнат қилаётганини ҳам кўрсатади.

Шу вазиятларнинг барчасини инобатга олсак, бугун муносиб ўйин намойиш этдик. Футболчиларим барча қийинчиликларга қарамай, ҳақиқий профессионал эканини, ўз ишини сидқидилдан бажараётганини исботлади. Шунинг учун уларга нисбатан заррача ҳам эътирозим йўқ. Аксинча, уларга фақат энг эзгу тилакларимни билдираман.

- Сиз ҳозир жамоадаги вазият ҳақида гапирдингиз ва бу ҳолат ОАВда ёритилмаётганини айтдингиз. Ҳозир бу ҳақида очиқ гапириш имкониятингиз бор. Шу масалага тўхталсангиз.

- Ҳа, албатта. Бизнинг вазиятимиз жуда оғир. Баъзида бошқа клублар ёки айрим инсонлар бизни қўллаб-қувватлаш учун: «Биз ҳам шундай ҳолатдамиз», дейишади. Аммо ростини айтсам, шунда футболчиларимга ачинаман. Чунки бизнинг вазиятимизни бошқаларники билан таққослаб бўлмайди.

Яна бир бор такрорлайман: бу футболчилар, легионер футболчилар, хорижлик мутахассислар, жумладан мен ҳам, ўз меҳнатимиз учун олишимиз керак бўлган ҳақни олмаяпмиз. Гап декабр, январ, феврал, март, апрел, май, июн ва июл ойлари ҳақида кетяпти. Лекин бир нарсага аниқлик киритаман: футболчиларнинг ҳар бирининг амалдаги шахсий шартномалари бор. Улар айнан ўша шартномаларда белгиланган маошларини олишмаяпти. Ҳолбуки, улар ҳар куни майдонга чиқиб, бугун кўрганингиздек, оёғини синдириб қўйиш, фаолиятини якунлаш ёки жамоасиз қолиш хавфи остида меҳнат қилмоқда. Шунга қарамай, улар охиригача курашмоқда.

Ҳозирнинг ўзида олти нафар футболчи клубни тарк этди. Яна уч-тўрт нафар футболчи ҳам кетиш арафасида. Мен шунчаки ҳақиқий футбол мухлислари, футболни чин дилдан севадиган инсонлар бу вазиятни билишини, бизни тушунишини истайман. Бу менинг қалбимдаги дард, холос. Чунки мен ўзим ҳам собиқ футболчиман, ҳозир эса мураббийман. Футболчиларимга қарайман: уларнинг оиласи, фарзандлари, ота-оналари бор. Бу ҳолат менга жуда оғир ботади.

Аммо бугунги ўйинни алоҳида таъкидламоқчиман. Барча муаммоларни бир четга суриб, «Бухоро»га қарши кўрсатган ўйинлари учун йигитларим билан фахрланаман», - дея Илёс

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бухоро Бухоро
  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар