«Милан» клуби яримҳимоячи Лука Модрич билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, томонлар оғзаки келишиб олишган. Модрич яна бир мавсум давомида «россонери» сафида қолади. Томонлар яқин вақт ичида шартномани расман имзолаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Лука сентябр ойида 41 ёшни қаршилайди. Шунга қарамай, у юқори савиядаги фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ «Милан»нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим Модрични жамоада қолишини истаётганини маълум қилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади