Бугун
30
Ўзбек

Консейсау Белгия миллий жамоасини бошқариши мумкин

Футбол
21 июл, 15:30
Ушбу лавозим учун яна нидерландиялик мутахассис Марк ван Боммел ҳам кўриб чиқилмоқда.
Консейсау Белгия миллий жамоасини бошқариши мумкин
Фото: Getty Images

Португалиялик мутахассис Сержиу Консейсау Белгия миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бирига айланди. Бу ҳақда журналист Саша Таволиери X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, мураббийнинг вакиллари ҳамда Белгия Қироллик футбол ассоциацияси (RBFA) ўртасида дастлабки музокаралар бўлиб ўтган. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида тўғридан тўғри мулоқот бўлмаган.

Қайд этилишича, Консейсау Бельъгия миллий жамоаси бош мураббийлиги учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Ушбу лавозим учун яна нидерландиялик мутахассис Марк ван Боммел ҳам кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ Руди Гарсия миллий жамоадаги лавозимидан бўшатилгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Белгия ЖЧ-2026нинг чоракфиналгача етиб борди ва ушбу босқичда Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
Бугунги янгиликлар