Белгия футбол ассоциацияси (RBFA) миллий жамоа учун янги бош мураббий изламоқда.
De Telegraaf нашри хабар беришича, нидерландиялик 49 ёшли мутахассис Марк ван Боммел асосий номзод сифатида кўрсатилмоқда.
Катта эҳтимол билан у билан музокаралар тез орада бошланади. Ҳозирда ван Боммел ҳеч қайси жамоада ишламаяпти. У мураббийлик фаолияти давомида ПСВ, «Волфсбург» ва «Антверпен» жамоаларини бошқарган.
Аввалроқ Руди Гарсия Белгия миллий жамоасини тарк этгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, белгияликлар 2026 йилги жаҳон чемпионатида чоракфиналгача етиб борди. Ушбу босқичда Испанияда ютқазиб, турнирни тарк этди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади