Аргентиналик собиқ яримҳимоячи Анхел Ди Мария миллий жамоа сардори Лионел Мессига мурожаат қилди.
Мусобақа финалида аргентиналиклар Испанияга имкониятни бой бериб қўйишди — 0:1.
«Аргентиналик эканлигинг учун ташаккур. Байроғимизни энг юқорига кўтарганинг учун раҳмат сенга. Футболчи сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам ўрнак бўлганинг учун раҳмат. Сен тарихдаги энг буюгисан. Сен абадийсан», – деб ёзди Ди Мария ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Якунланган жаҳон чемпионатида Месси 8 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди.
Мундиал давомида айнан Лионел биринчи бўлиб тўпурарлар пойгасида 20 талик довонни босиб ўтди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади