Live
3
Ўзбек

Фабинио «Ал Иттиҳод»ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин

Футбол
21 июл, 06:55
Бразилиялик яримҳимоячи маош борасидаги келишмовчилик сабаб клуб билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти.
Фабинио «Ал Иттиҳод»ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин
Foto: Getty Images

«Ал Иттиҳод» яримҳимоячиси Фабинио фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Томонлар янги шартнома борасида музокаралар олиб бораётган бўлса-да, молиявий масалаларда келишувга эришилгани йўқ.

32 ёшли футболчи 2023 йилнинг ёзида «Ливерпул»дан 46,7 миллион евро эвазига Саудия клубига кўчиб ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси ўтган мавсум якунида ўз ниҳоясига етди.

Журналист Муҳаммад Ал Бухайрийнинг хабарига кўра, «Ал Иттиҳод» Фабинёга 2027 йил июнигача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилган. Бироқ клуб раҳбарияти футболчига аввалги уч мавсум давомида олган маоши ва бонусларидан камроқ молиявий шартларни таклиф этган.

Айнан шу сабаб Фабинио ва унинг агенти таклифдан норози бўлган. Шунга қарамай, музокаралар давом этмоқда ва томонлар футболчининг аввалги йилига 25 миллион евро атрофидаги маошига яқинроқ келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.

Бразилия ОАВ хабарларига кўра, «Крузейро» ва «Палмейрас» ёзги трансфер ойнасида Фабиниони ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Футболчининг ўзи эса ҳозирча Саудия Арабистони ёки Европа клубларидан тушадиган таклифларга устувор аҳамият бермоқда.

Қайд этиш жоиз, ушбу вазият Карим Бензема билан содир бўлган ҳолатни эслатмоқда. «Ал Иттиҳод» 2026 йил қишида франциялик ҳужумчига ҳам маоши камайтирилган янги шартнома таклиф қилган, натижада футболчи музокараларни тўхтатиб, клубни тарк этган ва эркин агент сифатида «Ал Ҳилол» сафига қўшилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Иттихад Аль-Иттихад
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Бугунги янгиликлар