«Ал Ҳилол» ҳимоячиси Жоау Канселунинг «Барселона»га ўтиши ҳозирча кечикмоқда. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Саудия клуби бош мураббийи Симоне Инзаги португалиялик футболчига таянмоқчи эмас. Канселунинг ўзи эса Каталонияда тўп тепишни истамоқда. Бироқ Риёд клуби уни анча арзон нархда сотишга рози эмас.
«Кўк-анорранглилар» трансфер учун 10 миллион евродан кам маблағ сарфлашни режалаштирмоқда, аммо ҳозирча расмий таклиф билан чиқмаган.
Маълумот ўрнида, Жоау ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Барселона» сафида ўтказган. 32 ёшли футболчининг «Ал Ҳилол» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзигача амал қилади.
Аввалроқ Канселу «Барселона»да қолиш учун маошини камайтиришга тайёр экани маълум қилинганди.