Бугун
1
Ўзбек

Кроос ЖЧ финали ҳақида: «Испания биринчи бўлиб гол урса, ҳаммаси тугайди. Аргентинада эса Месси бор»

Футбол
19 июл, 10:55
Германиялик собиқ яримҳимоячи мундиал финали ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Кроос ЖЧ финали ҳақида: «Испания биринчи бўлиб гол урса, ҳаммаси тугайди. Аргентинада эса Месси бор»
Foto: Getty Images
19.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Испания Испания 1 : 0 Аргентина Аргентина

Германия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос Испания ва Аргентинанинг Жаҳон чемпионати финалидаги имкониятларини баҳолади.

«Испания каби жамоа ҳисобда олдинга чиқиб, ўз ўйинидан завқлана бошласа, уларга қарши ўйнашни ҳеч ким истамайди.

Агар Испания биринчи бўлиб гол урса — ҳаммаси тугайди, ғалаба ҳақида унутиш мумкин. Аргентина уч ёки тўртта тўп ўтказиб юборади. Бунга қарши ҳеч нарса қила олишмайди.

Аргентина Германиядан кучли эмас, аммо бу жамоанинг руҳий тайёргарлиги ниҳоятда юқори ва уларда Месси бор. Айнан у жамоасини финалгача етаклаб келди.

Мен Мессининг футбол интеллекти тобора ўсиб бораётганини кўряпман. 2022 йилги Жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлади, деб ўйлагандим»
, — дея Крооснинг сўзларини келтиради Marca.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

110+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар