ЖЧ-2026 финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этган Испания миллий жамоаси яна бир тарихий натижани қайд этди.
Ушбу ғалабадан сўнг Луис де ла Фуенте шогирдлари 38 та баҳсдан иборат мағлубиятсиз серияни расмийлаштириб, жаҳон рекордини янгилади. Шу тариқа, испанлар аввалги рекорд соҳиби бўлган Италия миллий жамоасининг 37 ўйинлик натижасини ортда қолдирди.
Испаниянинг мағлубиятсиз серияси 2024 йилнинг март ойида бошланган. Бу давр мобайнида жамоа 28 та ғалаба ва 10 та дуранг қайд этди.
Испания охирги марта Колумбияга қарши ўртоқлик баҳсида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундан буён жамоа бирор марта ҳам ютқазмади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида Ферран Торреснинг қўшимча бўлимлардаги ягона голи Испанияга ўз тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионлигини тақдим этди.