Аргентина миллий жамоаси ЖЧ-2026 финалида Испанияга қўшимча бўлимларда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Opta маълумотига кўра, Жанубий Америка жамоасининг 39 ёшли сардори Лионел Месси мундиаллар тарихида илк бор асосий таркибда майдонга тушган ўйинида бирорта ҳам голли вазият ярата олмади..
Месси бутун ўйинни майдонда ўтказди ва тўпга 54 бор тегинди, аммо рақиб жарима майдончасида бирор марта ҳам тўпга эгалик қилмади. Аргентина бутун ўйин давомида рақиб дарвозаси томон атиги икки марта зарба берди ва улардан ҳеч бири дарвозага аниқ бормади.
Лионел якунланган Жаҳон чемпионатида 8 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида фақат Килиан Мбаппедан (10 та гол) ортда қолди.
Месси ЖЧда илк бор асосий таркибда майдонга тушган ўйинида бирорта вазият ярата олмади
Футбол
20 июл, 07:55
Аргентина ҳужумчиси финалда бирор марта Испания жарима майдончасида тўпга тегмади.
Foto: Getty Images
19.07.2026
AET
Жаҳон чемпионати
Испания
1
:
0
Аргентина
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади