Бугун
30
Ўзбек

«Челси» Лакруани сотиб олишга жиддий киришган – Романо

Футбол
20 июл, 15:33
Ҳозирда икки клуб ва футболчининг вакиллари ўртасида музокаралар фаол давом этмоқда.
«Челси» Лакруани сотиб олишга жиддий киришган – Романо
Фото: Getty Images

«Челси» ёзги трансферлар ойнасида янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш устида ишлашда давом этмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «кўклар»нинг асосий трансфер мақсади — «Кристал Пэлас»нинг 26 ёшли ҳимоячиси Максанс Лакруа.

Маълумотларга кўра, ҳозирда икки клуб ва футболчининг вакиллари ўртасида музокаралар фаол давом этмоқда.

Шунингдек, Лакруанинг ўзи ҳам фаолиятини «Стэмфорд Бриж»да давом эттиришга қизиқиш билдирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
Бугунги янгиликлар