Бугун
30
Ўзбек

Рожерс «Челси» билан шартнома имзолади – Романо

Футбол
20 июл, 12:47
Трансфер суммаси 117 миллион фунт стерлингни ташкил қилди.
Рожерс «Челси» билан шартнома имзолади – Романо
Фото: Getty Images

«Челси» клуби «Астон Вилла» яримҳимоячиси Морган Рожерс трансферини расман якунлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Англиялик футболчи лондонликлар билан 6 йиллик шартнома имзолади. Битим шартларига кўра, клуб футболчи билан ҳамкорликни 2033 йилнинг июнига қадар узайтириш имконини берувчи опцияга ҳам эга.

Қайд этилишича, трансфер суммаси 117 миллион фунт стерлингни ташкил қилди.

Эътиборлиси, «Челси» ушбу маблағни ҳеч қандай бонусларсиз, тўлиқ кафолатланган тўлов сифатида «Астон Вилла»га тўлайди.

Шу тариқа, Морган Рожерс ёзги трансферлар ойнасининг энг қиммат харидларидан бирига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар