Бугун
30
Ўзбек

Руди Гарсия Белгия бош мураббийлигини тарк этди

Футбол
20 июл, 10:40
«Мен Белгияни жаҳоннинг энг кучли саккизта жамоаси қаторида қолдиряпман», — дейди мутахассис.
Руди Гарсия Белгия бош мураббийлигини тарк этди
Foto: Getty Images

Руди Гарсия Белгия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Мамлакат Қироллик футбол ассоциацияси (RBFA) 62 ёшли мутахассис билан 31 июлгача мўлжалланган шартномани узайтирмаслигини маълум қилди.

Гарсия жамоа бошқарувини 2025 йил 1 феврал куни Доменико Тедескодан қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида Белгия 2026 йилги Жаҳон чемпионатида чоракфиналгача етиб борди ва ушбу босқичда Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

«RBFA билан ўтказилган муҳокамалардан кейин сўнгги 18 ой давомида босиб ўтган ажойиб йўлимизни давом эттирмасликка қарор қилдик. Мен Белгияни UEFA Миллатлар лигасининг А дивизионида ва жаҳоннинг энг кучли саккизта жамоаси қаторида қолдиряпман.

Биз билан бирга меҳнат қилган ажойиб футболчилар жамоасига, спорт директори Венсан Маннартга ҳамда бутун Жаҳон чемпионати давомида қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорлик билдираман. Белгияга авлодлар алмашинувини муваффақиятли давом эттиришда омад тилайман. Бу жараённи бошлашга ҳисса қўшганимдан фахрланаман»
, — дейди франциялик мутахассис.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар