«Ювентус» яримҳимоячи Леон Горецка ва унинг вакиллари билан музокараларни қайта бошлади. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, германиялик 31 ёшли футболчи янги клубидан мавсумига 7 миллион евро маош ҳамда шартнома имзолаш учун 10 миллион евро миқдорида бир марталик бонус талаб қилмоқда.
Аввалроқ Горецканинг фаолиятини «Милан» сафида давом эттириши кутилган эди. Томонлар деярли келишувга эришган, бироқ Массимилиано Аллегрининг истеъфога чиқарилиши ва унинг ўрнига Рубен Аморим тайинланганидан кейин вазият ўзгариб кетди.
Ўтган мавсумда Горецка барча турнирларда 48 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.