Бугун
1
Ўзбек

«Галатасарой» Бремер билан музокарага киришди

Футбол
19 июл, 10:24
Ҳозирда музокаралар давом этмоқда.
«Галатасарой» Бремер билан музокарага киришди
Фото: Getty Images

«Галатасарой» клуби «Ювентус» марказий ҳимоячиси Глейсон Бремерни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Sky Sport хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Истанбул клуби бразилиялик 28 ёшли футболчининг атрофидагилар билан алоқа ўрнатиб, эҳтимолий трансфер шартларини муҳокама қилган.

Қайд этилишича, Туркия клуби Глейсонга юқори маошли шартнома таклиф қилган. Бироқ ҳозирча «Ювентус»га расмий трансфер таклифи юборилмаган.

Турин клуби эса Бремерни ҳимоя чизиғининг асосий футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда ва уни фақат жуда катта маблағ эвазига сотишга тайёр.

Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Лекин ҳозирча томонлар ўртасида ҳеч қандай келишув йўқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар