Аргентина миллий жамоаси ҳимоячиси Кристиан Ромеро 2026 йилги жаҳон чемпионати финали доирасидаги Испанияга қарши ўйиндан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан қўл бериб кўришишдан бош тортди.
Турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида аргентиналиклар қўшимча вақтдан сўнг Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдаги ягона голни 106-дақиқада Ферран Торрес урди. Унга Нико Уилямс ассист амалга оширди.
Тақдирлаш маросимида Трамп ҳар икки жамоа футболчиларига медалларни топширди. Навбат Ромерога келганида, ҳимоячи АҚШ президенти билан қўл бериб кўришмасдан унинг ёнидан ўтиб кетди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади