Бугун
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. Нидерландия Fair Play мукофотига сазовор бўлди

Футбол
20 июл, 01:00
Жамоа ўтказилган 4 та учрашувда атиги 3 марта сариқ карточка олди.
ЖЧ-2026. Нидерландия Fair Play мукофотига сазовор бўлди
Фото: Getty Images

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирокини 1/16 финал босқичида якунлаган Нидерландия миллий жамоаси мусобақа якунларига кўра Fair Play (ҳалол ўйин) мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда FIFA расмий сайти орқали хабар берди.

Нидерландия футболчилари жаҳон чемпионатида кутилганидан анча паст натижа қайд этиб, плей-оффнинг биринчи босқичида Марокаш миллий жамоасига мағлуб бўлди. Асосий ва қўшимча вақт 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, пеналтилар сериясида африкаликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қайд этиш лозим, «лолалар юрти» вакиллари турнир давомида ўтказган 4 та учрашувда атиги 3 марта сариқ карточка олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар