ЖЧ-2026 финалида Аргентина дарвозасини 106-дақиқада ишғол этган Ферран Торрес яна бир тарихий натижага эришди.
«Барселона» ва Испания миллий жамоаси ҳужумчиси захирадан майдонга тушиб, Жаҳон чемпионати финалида ғалаба голини урган тарихдаги иккинчи футболчи бўлди.
Бу натижани ундан аввал фақат германиялик Марио Гётсе қайд этганди. У 2014 йилги Жаҳон чемпионати финалида ҳам айнан Аргентинага қарши баҳснинг 113-дақиқасида гол уриб, Германияга 1:0 ҳисобидаги ғалабани ва чемпионликни олиб берган эди.
ЖЧ-2026 финалида эса Ферран Торреснинг қўшимча бўлимлардаги голи Испанияга ўз тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионлигини тақдим этди.
Қайд этиш жоиз, Ферран Торрес финалдаги ҳал қилувчи голи ва ёрқин ўйини учун баҳснинг энг яхши футболчиси (Мan of the Match) деб топилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади