«Рома» клуби «Вест Ҳэм» вингери Крисенсио Саммервиллни трансфер қилиш учун учинчи расмий таклифини юборди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Рим клуби нидерландиялик 24 ёшли футболчи учун 47 миллион евро тўлашга тайёр. Бу суммага турли бонуслар киритилмаган.
Аввалроқ «Рома» Саммервилл учун 46 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди эса италияликлар трансферни тезроқ якунлаш мақсадида таклиф миқдорини яна оширди.
Ўтган мавсумда Крисенсио «болғачилар» сафида барча турнирлар доирасида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.