«Вест Ҳэм» ҳужумчиси Жаррод Боуэн жамоада қолишга қарор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Англиялик 29 ёшли футболчи жамоа келаси мавсум Чемпионшипда иштирок этишига қарамай, лондонликлар сафида қолишга қарор қилди.
Қайд этилишича, Боуэн яхшиланган шартлар асосида янги шартнома имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2030 йилгача амал қилади.
Жаррод 2020 йилнинг январ ойида «Ҳалл Сити»дан 20 миллион еврога «болғачилар» сафига кўчиб ўтган. Шу вақт давомида у клуб сафида 279 та учрашувда майдонга тушиб, 84 та гол урди ва 58 та голли узатмани амалга оширди.
Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 42 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 12 та голли узатма муаллифи бўлди.