«Вест Ҳэм» вингери Крисенсио Саммервилл яқин кунларда «Рома» футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марсио хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 24 ёшли Нидерландия миллий жамоаси футболчиси Рим клубига ўтишга розилик берган. «Рома» трансфер учун 46 миллион евро таклиф қилган ва «Вест Ҳэм» ушбу суммага футболчини қўйиб юбориши мумкин.
Саммервилл 2025/26 йилги мавсумда Англия Премер-лигасида 31 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026да эса нидерландиялик вингер 4 та баҳсда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.