«Рома» клуби яримҳимоячи Бриан Кристанте билан тузилган шартнома 2028 йилгача узайтирилганини расман эълон қилди.
Италиялик 31 ёшли футболчи 2018 йилнинг ёзида Рим клуби сафига қўшилган. Шундан буён у барча турнирларда 364 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.
Ўтган мавсум якунларига кўра, «Рома» А Серияда 73 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллади ва 2026/2027 йилги Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Бундан ташқари, римликлар Италия кубогида 1/8 финалгача етиб боришди ва ушбу босқичда «Торино»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди.