Live
2
Ўзбек

Жо Ҳарт: «Агар мен Кейн бўлганимда учинчи ўрин учун баҳсда ўзгача иштиёқ билан ҳаракат қилардим»

Футбол
18 июл, 13:08
«Манчестер Сити» ва Англия миллий жамоасининг собиқ дарвозабони учинчи ўрин учун ўйин аҳамияти ҳақида гапирди.
Жо Ҳарт: «Агар мен Кейн бўлганимда учинчи ўрин учун баҳсда ўзгача иштиёқ билан ҳаракат қилардим»
Фoтo: Gettyimages
18.07.2026, 17:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Англия Англия

«Манчестер Сити» ва Англия миллий жамоасининг собиқ дарвозабони Жо Ҳарт жаҳон чемпионати-2026 учинчи ўрин учун баҳс ҳақида фикр билдирди.

Маълумот учун, бронза медаллари учун «уч шерлар» Франция миллий жамоаси билан ўйнайди. Ўйин бугун, 18 июл тунда «Хард Рок» стадионида (Майами, Флорида, АҚШ) бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 02:00да старт олади.

«Агар мен Ҳарри Кейн сингари «Олтин бутса»га даъвогар бўлганимда, албатта ўзгача иштиёққа эга бўлардим. Қандайдир тарих керак. Албатта, биз учун бу бемаъни ўйин, деб ҳазиллашиш осон, лекин агар сиз Англия миллий жамоаси сафида бўлсангиз ва ўз мамлакатингизни энг катта саҳнада ҳимоя қилсангиз, буни амалга оширинг. Бу Тухел яна ўзини топ мураббий сифатида кўрсатиши учун имконият», — дея Ҳартнинг сўзларидан иқтибос келтирди The Guardian.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар