Афсонавий собиқ футболчи Зинедин Зидан Франция миллий жамоаси бош мураббийига айланиш арафасида.
L'Équipe нашри хабар беришича, 54 ёшли мутахассис 1 сентябрдан бошлаб миллий жамоада иш бошлайди.
Бироқ манбаларга кўра, унинг «хўрозлар» бошчилигидаги илк расмий учрашувлари УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Туркия (25 сентябр) ва Белгияга (28 сентябр) қарши бўлади.
Франция ЖЧ–2026ни ҳозирги бош мураббий Диде Дешам раҳбарлигида якунлайди. Аввалроқ тажрибали мутахассис мундиал тугагач ўз лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади