Англиялик собиқ дарвозабон Жо Харт 2026 йилги жаҳон чемпионатида 3-ўрин учун кечадиган баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, бронза медаллари учун Франция ва Англия жамоалари кураш олиб боради.
«Эҳтимол, бу мазмунсиз ўйин деб айтиш осон. Аммо Англия миллий жамоаси таркибида бўлганингда ва мамлакатнинг энг катта саҳнада ифода этган вақтингда, майдонга чиқиб ҳаракат қилиш керак. Айнан шу ерда Тухел ўзини топ мураббий ва мотиватор сифатида кўрсатиши лозим», — дея Хартнинг сўзларидан келтиради The Guardian нашри.