«Барселона» афсонаси Андрес Иниеста ЖЧ-2026 финали олдидан фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг ҳал қилувчи беллашувида Испания ва Аргентина ўзаро тўқнаш келади.
«Бу ҳар икки миллий жамоа учун оғир финал бўлади. Испания ўз ўйин услуби орқали Аргентинани қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин. Агар улар буни уддасидан чиқса, мақсадига эришиши мумкин. Бир ўзи финал тақдирини ҳал қилиши ҳам мумкин. Шу сабаб Испания жамоавий ўйин услуби билан Мессига тўсиқ бўлиши керак», — дея Андреснинг сўзларидан иқтибос келтиради COPE.