Live
5
Ўзбек

«Реал» Каррерас учун нарх белгилади

Футбол
18 июл, 10:15
Футболчига АПЛдан таклиф бор.
«Реал» Каррерас учун нарх белгилади
Фото: Getty Images

«Реал» клуби ёзги трансфер вақтида чап қанот ҳимоячиси Алваро Каррерасни сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.

Манбага кўра, «қаймоқранглилар» 23 ёшли футболчи бўйича «Челси»дан 25 миллион евро миқдорида таклиф олган. Бироқ мадридликлар ўз футболчисини бундай суммага қўйиб юбориш ниятида эмас ва уни камида 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каррерас ўтган йилда «Бенфика»дан «Реал»га 50 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Ортда қолган мавсумда барча турнирлар доирасида 40 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та ассистни қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар