«Челси» яримҳимоячиси Коул Палмер фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Cаught Offside хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 23 ёшли англиялик футболчига «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби ёзги трансфер ойнасида Палмерни харид қилиш бўйича таклиф билан чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Палмер 2023 йилда «Манчестер Сити»дан «Челси»га 47 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг лондонликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2033 йил 30 июнгача амал қилади.
2025/26 йилги мавсумда Палмер барча мусобақаларда 34 та баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол ва 3 та ассист қайд этди. Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 100 миллион евро деб баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча «Барселона» ва «Челси» ушбу эҳтимолий трансфер юзасидан расмий баёнот бергани йўқ.