Англия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн нима сабабдан 1/8 финал босқичида Мексика устидан камчиликда қўлга киритилган ғалаба (3:2) якунда инглизларнинг мусобақани тарк этишига сабаб бўлганини тушунтириб берди.
Унинг фикрига кўра, ўша ўйин футбол жасорати ҳақида нотўғри тасаввур уйғотди ва бу кейинроқ яримфиналда Аргентинага қарши баҳсда (1:2) қимматга тушди.
«Мексика устидан қозонилган ғалаба Англия билан бўлиши мумкин бўлган энг ёмон сценарий эди. Бу жаҳон чемпионати ғолиб бўлиш режаси эмас, мағлубиятга олиб борувчи режа эди. Ўша ўйиндан кейиноқ хавфли эйфория ҳақида огоҳлантиргандим. У ғалабани буюк перформанс дейишганди, мени эса — бунга тескари фикр айтганим учун нолийверадиган инсонга чиқаришганди. Афсуски, бу ҳаммани алдади — ҳаттоки футболчиларни ўзини ҳам — улар ортга қайтиб натижани ҳимоя қилсанг, сени қаҳрамонлардек кўкка кўтаришларига ишониб қолишди. Бу аслида сафсата. Сен натижани тўпни назорат қилиб, иккинчи голни уриб, ҳимоя қиласан ва айтасан: «Биз бир соат давомида сиздан яхшироқ эдик, энди яна ярим соат шундай бўлади».
Бунинг ўрнига биз ўзгартириб бўлмайдиган нарсани кўрдик. Англия ютқазиб қўйиш эҳтимолидан даҳшатга тушди. Мутлақо фалаж бўлиб қолгандек. Сиз ўзингизни ўзингиз енгдингиз», — дея Оуэн сўзларидан иқтибос келтирди The Sun.
Эслатиб ўтамиз, Англия миллий жамоаси жаҳон чемпионати 3-ўрини учун Францияга қарши майдонга тушади.