Live
2
Ўзбек

Англия миллий жамоаси аввалроқ Сулшер номзодини ҳам кўриб чиққан, ҳозир эса Тухел қўллаб-қувватланмоқда

Футбол
18 июл, 12:43
ФА германиялик мутахассиснинг Евро-2028гача ишлашини режалаштирмоқда.
Англия миллий жамоаси аввалроқ Сулшер номзодини ҳам кўриб чиққан, ҳозир эса Тухел қўллаб-қувватланмоқда
Foto: Getty Images

Англия миллий жамоаси бош мураббийи лавозими учун бир неча йил аввал Уле-Гуннар Сулшер номзоди ҳам кўриб чиқилган. Бу ҳақда журналистлар Сем Си ва Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, мазкур маълумот ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун Францияга қарши баҳс олдидан, Томас Тухелнинг келажаги мухлислар томонидан қизғин муҳокама қилинаётган паллада ошкор бўлди.

Шу билан бирга, хабарда қайд этилишича, Англия футбол ассоциацияси (ФА) ўз режасини ўзгартирмаган. Ташкилот Тухелнинг Евро-2028 мусобақасигача миллий жамоани бошқаришда давом этишини истамоқда ва айни пайтда германиялик мутахассис клуб раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Англия ЖЧ-2026 яримфиналида Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Эндиликда инглизлар учинчи ўрин учун Франция миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
Бугунги янгиликлар