«Машъал» клуби яримҳимоячи Комилжон Тожиддинов билан шартнома имзолаганини мамнуният билан эълон қилади.
27 ёшли футболчи мавсумнинг биринчи қисмини Пролига иштирокчиси «Металлург»да ўтказганди. Тожиддинов фаолияти давомида «Навбаҳор» ва Непал жамоаларида тўп тепган.
«Комил Тожиддинов ўзининг меҳнатсеварлиги, майдон марказидаги ишончли ҳаракатлари ва жамоавий ўйини билан ажралиб туради. Унинг тажрибаси «Машъал»нинг мавсум давомидаги мақсадларига эришишида муҳим омиллардан бири бўлишига ишонамиз», — дейилади клуб хабарида.