Муборакнинг «Машъал» клуби таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, «газчилар» қанот ҳужумчиси Дониёр Нарзуллаев билан шартнома имзолади. 31 ёшли футболчи биринчи даврани «Металлург» клубида ўтказганди.
Маълумот учун, Дониёр Нарзуллаев фаолияти давомида Ўзбекистоннинг қатор жамоалари шарафини ҳимоя қилган бўлиб, Суперлига ва Пролигада катта тажриба тўплаган.
«Машъал» ҳозирда Суперлига турнир жадвалида 3 очко билан сўнгги 16-ўринни эгаллаб турибди. Муборакликлар 17 июл куни мавсумдаги илк ғалабасига эришди.