«Сурхон» клуби ёзги йиғиндан кейинги илк расмий учрашувни ғалаба билан бошлашга муваффақ бўлди. Айниқса, сафарда «Андижон» майдонидаги оғир беллашувда термизликлар 1:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, уч очкога эга бўлдилар. «Сурхон» бош мураббийи Анвар Ғофуров эса матбуот анжуманида қатнашди.
— «Осон ўйин бўлмаслигини билгандик. Чунки мураббийлар ўзгарганидан кейин «Андижон»да ўсиш бўлди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Бизни ўзимизга яраша хос ва мос ўйинимиз бор. Шуни таклиф қилишга ҳаракат қилгандик, балки ўйинни ҳар эпизодида ўхшамаган бўлиши мумкин, лекин яхши тарафлари кўп бўлди, деб ўйлайман. Бу – футбол. Хатосиз ҳеч нарса бўлмайди. Кимдир хато қилади ва кимдир бу вазиятдан фойдаланиб кетади.
- Жароҳат олиб майдонни эрта тарк этган Даврон Мергановни ҳолати қандай?
- Озгина мия чайқалаши бор. Чуқурроқ таҳлил қилинганидан кейин бир нарса деса бўлади.
- Асосий футболчилар – Чинеду, Потапов, Неъматхонов каби футболчиларни жамоани тарк этишига сабаб нима бўлди?
- Улар учун мен жавоб бера олмайман. Ҳар биттасида ўз фикри бор ва қандайдир ўз истаклари бўйича жамоадан кетишди. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш, кимдир молиявий тарафдан, ҳаммада ҳар хил, улардан сўраш керак. Биз ўз ишимизни давом эттирамиз. Бизда ёш футболчиларимиз бор. Нима бўлишидан қатъий назар «Сурхон» бўлади, футболчи келадими ё кетадими, буни фарқи йўқ. «Сурхон» барибир фаолиятини давом эттиради.
- Беҳруз Каримов қайдномада ҳам йўқ эди.
- Беҳруз Каримов жаҳон чемпионатидан кейин бу йил унинг учун катта «нагрузка» бўлди. Қишда умуман дам олгани йўқ. Ўзини ёшида терма жамоа билан йиғинда бўлди. Кейин U20 термасига чақиришди. Сўнгра U23 термасига ва ундан кейин миллий жамоага жалб қилишди. Шу боис у умуман дам олгани йўқ. Унга ўзини тиклаб олиш учун дам берилди. Катта эҳтимол билан хорижга кетади. Бизни ишимиз жамоадаги бор ўйинчилар билан ишлаш. Беҳрузга эса дам берилган, мен буни тўғри тушунаман. У ҳам одам, робот эмас.
- Бир қатор ёш футболчиларни майдонга туширдингиз. Уларнинг ўйинларидан хулосангиз қандай?
- Албатта, режалар бор эди. Биринчи бўлимда дарвозабонимиз жароҳат олганидан кейин режаларга бироз ўзгаришлар киритилди. Ёшлар тушишди, хурсанд бўлиш керак. Кимдадир дебют. Имкониятлар борми, демак, у тўғри ҳаракат қиляпти. Барибир баҳо беришга ҳали эрта. Бугунги ўйин учун ҳаммаси жойида, бутун жамоа яхши ҳаракат қилди» — дея Анвар Ғофуровнинг сўзларидан келтиради Tribuna.uz журналисти.
Анвар Ғофуров: «Беҳруз Каримов катта эҳтимол хорижга кетади»
Эксклюзив
18 июл, 16:05
«Сурхон» бош мураббийи «Андижон»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Tribuna.uz
18.07.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Андижон
1
:
2
Сурхон