Live
1
Ўзбек

«Рубин» билан трансфер суммаси бўйича келишувга эришдик» - Абрамов Ўрозовнинг «Динамо» таркибида йўқлиги ҳақида

Футбол
18 июл, 13:23
Абрамов «Қизилқум»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Рубин» билан трансфер суммаси бўйича келишувга эришдик» - Абрамов Ўрозовнинг «Динамо» таркибида йўқлиги ҳақида
Фото: Динамо ПФК
18.07.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Кизилкум Кизилкум 1 : 2 Динамо Динамо

«Қизилқум» - «Динамо» (1:2) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов самарқандликлар ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозовнинг таркибда йўқлиги ҳақида фикр билдирди.

«Жаҳонгир Ўрозов бўйича «Динамо»га «Рубин»дан расмий хат келди. Икки клуб трансфер бўйича келишувга эришди. Энди футболчининг «Рубин» билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришиши қолди», - дея Вадим Карленовичнинг сўзларини келтирада Tribuna.uz мухбири.

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоасининг 22 ёшли ҳимоячисига «Боруссия М» клуби қизиқиш билдираётгани ва Самарқанд клуби футболчиси учун 1 миллион евро нарх белгилагани ҳақида хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кизилкум Кизилкум
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

40+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар