Самарқанднинг «Динамо» клуби ёзги трансфер ойнаси доирасида босниялик яримҳимоячи Ҳарис Ҳайдаревич билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
27 ёшли футболчи «Динамо» сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди. Томонлар ўртасидаги битим 2027 йил 31 декабрига қадар амал қилади.
Ҳайдаревич сўнгги уч мавсум давомида Сербиянинг «Радник» клубида тўп суриб, 107 та учрашувда 12 та гол муаллифига айланган. У жорий йилнинг 1 июл куни клуб билан расман хайрлашган эди.
Шунингдек, босниялик яримҳимоячи фаолияти давомида ўз юртининг «Железничар» ҳамда Туркиянинг «Болуспор» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.