«Галатасарой» Лесли Угочуквуни ўз сафига қўшиб олди.
Туркия клуби «Бёрнли»нинг 22 ёшли яримҳимоячисини 3 миллион еврога ижарага олди. Шунингдек, истанбулликларда франциялик футболчини 22,5 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.
Угочукву ўтган мавсумда Англия Премер-лигасида 35 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва яна 1 та голга ассистентлик қилган.
Яримҳимоячи фаолияти давомида «Челси», «Саутҳэмптон» ва «Ренн» клубларида ҳам ўйнаган.
«Галатасарой» Угочуквуни таништирди
Футбол
16 июл, 15:07
Туркия чемпиони сўнгги мавсумларни АПЛда ўтказган яримҳимоячини ўз таркибига қўшиб олди.
Foto: Galatasaray