Live
14
Ўзбек

Бокс. Ўзбекистонлик йигитлар U-19 Осиё чемпионатида биринчи бўлишди

Бокс
16 июл, 11:40
8 финалчининг 7 нафари чемпионликни қўлга киритди.
Бокс. Ўзбекистонлик йигитлар U-19 Осиё чемпионатида биринчи бўлишди
Foto: Olympic uz

Жакарта шаҳрида бокс бўйича қитъа биринчилигининг U-19 ёш тоифасидаги беллашувлари якунланди.

Финалга йўл олган ўзбекистонлик 8 боксчидан 7 нафари ғалаба қозониб, олтин медалларга сазовор бўлди. Якунда Ўзбекистон 7 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

🥇 Олтин медал:
-50 кг: Ўткирбек Норқосимов
-55 кг: Элёр Рустамов
-60 кг: Муҳаммадризо Укимов
-75 кг: Суҳроб Раҳматуллаев
-80 кг: Аброр Шарипов
-85 кг: Сардор Баҳромхўжаев
-90 кг: Асадбек Султанбоев

🥈 Кумуш медал:
+90 кг: Ислом Салихов

🥉 Бронза медал:
-70 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев

Бугунги янгиликлар