Диего Коппола тўлиқ «Париж» футболчисига айланди.
Франция клуби 22 ёшли ҳимоячининг ижара муддати тугагач, «Брайтон»дан сотиб олди.
Италиялик футболчи парижликлар билан 2031 йилгача амал қиладиган шартномага имзо чекди.
Аввалроқ келишув қиймати 18 миллион еврога тенг экани, шунингдек, яна 2 миллион евро миқдорида бонус тўловлари борлиги хабар қилинганди.
Коппола ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Лига 1да 13 бор майдонга тушиб, 2 та голга ассистентли қилган.
«Париж» «Брайтон»дан Копполани сотиб олди
Футбол
16 июл, 12:15
22 ёшли ҳимоячи аввалги мавсумни Франция клубида ижарада ўтказганди.
Foto: Paris FC