«Монако» клуби Филипе Луис бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.
Бразилиялик 40 ёшли мутахассис Лига 1 клуби билан 2028 йил июнигача мўлжалланган икки йиллик шартнома имзолади. У бу лавозимда Себастиан Покониолини алмаштирди — белгиялик мутахассис мавсум якунида монегаскликлар бош мураббийлигидан ишдан бўшатилганди.
Филипе Луис март ойида «Фламенго»дан ҳам истеъфога чиқарилганди. У жамоа билан Бразилия чемпионати, кубоги ва суперкубоги, шунингдек Либертадорес кубогида ғолиб чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Луис футболчилик фаолиятида ҳимоячи бўлган ва «Атлетико» ҳамда «Челси» каби клублардаги фаолияти билан танилган.
Филипе Луис — «Монако» бош мураббийи
Футбол
6 июл, 10:00
Либертадорес кубоги ва Бразилия чемпионатини ютган 40 ёшли мутахассис фаолиятини Европада давом эттиради.
Foto: Monaco