Бугун
2
Ўзбек

Андрей Сантос «МЮ»га ўтишга тайёр — манба

Футбол
6 июл, 11:49
Бразилиялик футболчи Лондон клубини тарк этишга тайёр.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Андрей Сантос «МЮ»га ўтишга тайёр — манба
Фото: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Андрей Сантос фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Offside Caught нашри хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчи «қизил иблислар»нинг таклифини қабул қилишга тайёр. Андрей «кўклар»ни тарк этишга қарши эмас. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш тарафдори.

Ўз навбатида Лондон клуби эса ўз футболчисини 50 миллион фунт стерлингга баҳоламоқда.

Сантос шу вақтга қадар «Челси» сафида жами 47 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 5 та ассистни қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар