Бугун
2
Ўзбек

Томас Франк — «Страсбург» клубини бошқариш учун асосий даъвогар

Футбол
6 июл, 11:37
Франция клуби эса тезроқ ушбу мутахассис билан келишувга эришишни истамоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Томас Франк — «Страсбург» клубини бошқариш учун асосий даъвогар
Фото: Getty Images

«Страсбург» клуби бош мураббийлик лавозими учун даниялик мутахассис Томас Франк номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Саша Таволиери хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти жамоани тарк этган Гари О'Нил ўрнига янги мураббий изламоқда. Асосий номзодлардан бири сифатида даниялик 52 ёшли мутахассис кўрилмоқда.

Аввалроқ Франк қониқарсиз натижалар сабаб 2026 йилнинг февралида «Тоттенҳэм»даги ишидан бўшатилганди.

Франция клуби эса тезроқ ушбу мутахассис билан келишувга эришишни истамоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Страсбур Страсбур
Бугунги янгиликлар