Live
1
Ўзбек

Сергей Лушан: «Бундай хатоларга йўл қўйилса, яна қандай натижа кутиш мумкин?»

Эксклюзив
9 октябр, 17:18
Лушан матбуот анжуманида фикрларини билдирди.
Сергей Лушан: «Бундай хатоларга йўл қўйилса, яна қандай натижа кутиш мумкин?»
Фото: Машъал ПФК
09.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Қўқон-1912 Қўқон-1912 3 : 0 Машъал Машъал

Суперлига аутсайдери – Муборакнинг «Машъал» жамоаси Қўқонда мезбонларга 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

- Биз ўйинда мағлуб бўлдик. Жарима майдонимизда шундай хатоларга йўл қўйганимиз учун мағлубиятга лойиқ бўлдик. Бундай хатоларга йўл қўйилса, яна қандай натижа кутиш мумкин?

- Жамоада ўйинни ўз ортидан эргаштира оладиган етакчи футболчи етишмаяптими? Лидернинг йўқлиги натижаларнинг пасайишига таъсир қиляптими? Жамоада тажрибали футболчилар бор. Масалан, Сардор Абдураимов. Аммо ҳозир уларнинг ўйинида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Уларнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Менимча, сиз ўз саволингизга ўзингиз жавоб бердингиз. Савол бердингиз-у, жавобини ҳам айтдингиз, шундайми? Агар ҳозир жамоамизнинг етакчилари бизга керак бўлган футболни намойиш этаётганида, вазият бошқача бўларди. Шунинг учун ҳам таркибга ўзгартиришлар киритяпмиз. Бизда ёш футболчилар ёмон эмас. Энди уларга таянамиз, уларни ривожлантиришга ва асосий таркибга олиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўлимиз йўқ.

- Жамоа ўйин давомида орқага чекиниб ҳам қоляпти. Футболчи 90 дақиқа тўлиқ ўйнай олиши керак. Жисмоний ҳолат етарли бўлмаса, қийин. Мухторов ўтган учрашувда захирадан майдонга тушди. Унинг ўйинини қандай баҳолайсиз? Унинг машғулотлардаги ҳолати ёмон эмасди.

- Йўқ, у кеча машғулот пайтида жароҳат олди. Шу сабабли унга умид боғламаётгандим. Умуман, ўйинига келсак, у оғриқ қолдирувчи уколлар билан майдонга тушишга тайёрлигини айтди: «Мен ўйнашга тайёрман», деди. Биз унга 15 дақиқа ўйнаш имконини бердик.

Аслида у асосий таркибда майдонга тушиши керак эди. Биз уни шу тарзда тайёрлаб, асосий таркибда ўйнатишни режалаштиргандик. Аммо ўйин олдиданги машғулотда жароҳат олгани учун мажбуран Жўрабоевни майдонга туширишга қарор қилдик», - дея Лушаннинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Қўқон-1912 Қўқон-1912
  • Машъал Машъал
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар