Live
4
Ўзбек

Рашид Ғофуров «Яйпан» бош мураббийилигидан кетди

Футбол
9 октябр, 14:53
Жамоа айни вақтда Пролига турнир жадвалида 22 очко билан 11-ўринни эгаллаган.
Рашид Ғофуров «Яйпан» бош мураббийилигидан кетди
Рашид Ғофуров «Яйпан» бош мураббийилигидан кетди

Пролига иштирокчиси «Яйпан» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, жамоа бош мураббийи Рашид Ғофуров соғлиғидаги муаммолар сабабли ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимини тарк этган.

«Рашиджон Ғофуров Пролига мусобақаларида иштирок этишни бошлаган жамоамизнинг шаклланиши ва оёққа туриб олишида катта меҳнат қилди. Унинг жамоамиз ривожи йўлида амалга оширган ишлари учун раҳмат айтамиз. «Яйпан» футбол клуби номидан Ғофуровга жамоамиздаги фаолияти учун самимий миннатдорчилик билдирамиз», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, жамоа айни вақтда Пролига турнир жадвалида 22 очко билан 11-ўринни эгаллаган. Кейинги турда улар 13 октябр куни БухДУга қарши беллашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Yaypan Yaypan
Бугунги янгиликлар