Ўтган йили Самарқанднинг «Динамо» жамоасида ҳаракат қилган бразилялик яримҳимоячи Дуглас Майкон эндиликда «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади.
Қайд этилишча, футболчи «олтин изловчилар» билан мавсум якунигача шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Дуглас Майкон ҳозиргача Суперлига баҳсларида 22 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини бир бор ишғол этган. Қолаверса футболчи Ўзбекистон кубоги мусобақасида ҳам уч бор майдонга тушишга улгурган.
«Дуглас Майконга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарли дақиқаларни тилаб қоламиз», - дейилади «Қизилқум» матбуот хизмати хабарида.