Live
1
Ўзбек

Лукаку «Наполи»ни тарк этиши мумкин. Унга Туркия клублари қизиқмоқда

Футбол
6 июл, 14:44
Футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Лукаку «Наполи»ни тарк этиши мумкин. Унга Туркия клублари қизиқмоқда
Фото: Getty Images

«Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку ёзги трансфер вақтида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, белгиялик 33 ёшли футболчи бўйича Неапол клубига 10 миллион евро таклиф қилинса, уни қўйиб юборади.

Ҳозирда Ромелуга Туркиянинг икки гранд клуби — «Фенербаҳче» ва «Бешиктош» қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Лукаку италияликлар сафида мавсумига 8 миллион евро маош олади. Футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Якунланган мавсумда Лукаку барча турнирларда бор-йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Ҳужумчи мавсумнинг катта қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар