«Борнмут» ҳужумчиси Эли Крупи фаолиятини «Ливерпул»да давом эттириш истагини билдирди. Бу ҳақда indykaila News нашри хабар берди.
Манбага кўра, франциялик 20 ёшли футболчи «олчалар»ни тарк этиб, мерсисайдликларга ўтишни истамоқда.
Крупи «Борнмут»нинг собиқ мураббийи Андони Ираола билан биргаликда ишламоқчи.
Аввалроқ ҳужумчига «Арсенал», «Манчестер Сити», шунингдек, футболчининг ўйинларини фаол кузатиб бораётган «Бавария» томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Ўтган мавсумда Эли «Борнмут» сафида 35 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган. Transfermarkt маълумотларига кўра, 70 миллион еврони ташкил этади. Футболчининг клуб билан меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.