Live
1
Ўзбек

Инфантино: «FIFA’нинг суд органлари тўлиқ мустақил ҳисобланади. Улар автоном равишда иш юритади»

Футбол
6 июл, 14:32
FIFA президенти Балогун бўйича муҳокамадаги ҳолатга илк бор фикр билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Инфантино: «FIFA’нинг суд органлари тўлиқ мустақил ҳисобланади. Улар автоном равишда иш юритади»
Фото: Getty Images

FIFA президенти Жанни Инфантино АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогун атрофида юзага келган можароли вазият юзасидан илк бор очиқ изоҳ берди.

«Фоларин Балогунни дисквалификация қилиш бўйича FIFA мустақил интизом қўмитасининг қарори ҳақида жамоатчилик фикрларини ўрганиб чиқдим. Шу муносабат билан яна бир бор FIFA бошқарувининг асосий тамойилини эслатиб ўтмоқчиман.

FIFA’нинг суд органлари тўлиқ мустақил ҳисобланади. Улар автоном равишда иш юритади, FIFA интизом кодексига таянади ва ўзларига тақдим этилган аниқ қоидалар ҳамда фактлар асосида қарор қабул қилади. Уларнинг мустақиллиги футболга бўлган ишонч ва унинг поклигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу тамойилга ҳар доим риоя қилиниши шарт. Доимий равишда АҚШ президенти билан жаҳон чемпионатига оид мавзуларда суҳбатлашиб тураман. Доналд Трамп ҳам айнан шу масала юзасидан менга қўнғироқ қилган. Худди шундай тарзда менга дунё бўйлаб турли давлат раҳбарлари, мансабдор шахслар, футболга алоқадор турли томонлар ва бизнес етакчилари турли масалалар бўйича мурожаат қилади»– деди Инфантино.

Бугунги янгиликлар