Бугун
2
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Сандро Тонали трансферини эълон қилди

Футбол
6 июл, 06:15
Италиялик яримҳимоячи Лондон клуби тарихидаги энг қиммат трансферга айланди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Тоттенҳэм» Сандро Тонали трансферини эълон қилди
Foto: Tottenham Hotspur

«Тоттенҳэм» «Нюкасл»дан Сандро Тоналини ўз сафига қўшиб олди.

26 ёшли яримҳимоячи лондонликлар билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади ва клуб тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. У «тақачилар»га 92,5 миллион фунтга тушди. Агар жамоа бир неча бор ЕЧЛга чиқса, яна 7,5 млн фунт бонуслар қўшилади.

Тоналигача «Тоттенҳэм»нинг трансфер рекорди шу йил «Вест Ҳэм»дан сотиб олинган яримҳимоячи Матеуш Фернандеш эди — 85 миллион фунт.

Маълумот учун, италиялик футболчи ўтган мавсумда АПЛда 35 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Нюкасл Нюкасл
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар