Англия миллий жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида «Ацтека» стадионида Мексикани мағлуб этган биринчи жамоа бўлди.
Англияликлар 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида мезбонларни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Бунга қадар Мексика миллий жамоаси ушбу стадионда жаҳон чемпионатлари доирасида ўтказилган 10 та учрашувда бирор марта ҳам мағлуб бўлмаганди.
Мексика миллий жамоаси «Ацтека»даги расмий учрашувларда сўнгги марта 2013 йилда 2014 йилги жаҳон чемпионати саралашида Гондурасга ютқазганди.
Шунингдек, Мексика ушбу аренада 1999 йил август ойидан бери илк бор битта ўйинда 3 та гол ўтказиб юборди. Ўшанда жамоа Бразилияни 4:3 ҳисобида мағлуб этган.
Қайд этиш лозим, «Ацтека» стадиони денгиз сатҳидан тахминан 2200 метр баландликда жойлашган.