Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм 1986 йилги жаҳон чемпионатида Диего Марадона қайд этган натижани такрорлади.
Англиялик футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги Мексикага қарши баҳс (3:2)да икки гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Жуд 1986 йилги мундиалдан буён мундиал доирасида «Ацтека» стадионида бир ўйинда дубл қайд этган илк футболчига айланди.
Марадона бу натижани ўша йилги жаҳон чемпионати яримфинал босқичида Белгияга қарши баҳсда қайд этганди. Шунингдек, Беллингҳэмнинг икки голи орасидаги тафовут атиги 98 сонияни ташкил этди.